Қирғизистонда ўлим жазоси жорий этилиши мумкин

    Қирғизистон Президенти Садир Жапаров вояга етмаган Айсулу исмли қизалоққа нисбатан содир этилган шафқатсизлик билан одам ўлдириш жиноятини шахсан ўзи назоратга олди.

    Бу ҳақда унинг матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди, дея хабар беради 24.kg.

    У Президент мазкур жиноят ҳақидаги хабарни катта афсус билан қабул қилганини таъкидлади.

    Шу муносабат билан Жапаров Президент Администрациясининг ҳуқуқий таъминлаш бошқармаси раҳбари Мурат Укушевга қонунчиликка ўзгаришлар киритиш вазифасини топширди. Янги нормалар болалар, қизлар ва аёлларга қарши жиноятлар учун жазони максимал даражада оғирлаштиришни кўзда тутади.

    Жумладан, болаларни зўрлаш, шунингдек, аёлни зўрлаб ўлдириш каби жиноятлар учун ўлим жазосини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

    Президент Садир Жапаров таъкидлашича, болалар ва аёлларга қарши содир этилган жиноятлар жазосиз қолмаслиги шарт.

    Шунингдек, Қирғиз Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамаси ягона порталида “Фуқаролар таклифлари” бўлимида ҳам тегишли ташаббус эълон қилинди. Унда жиноят кодексига ўзгариш киритиб, айниқса, вояга етмаганларнинг ҳаёти ва жинсий дахлсизлигига қарши оғир жиноятлар учун ўлим жазоси белгилаш таклиф этилмоқда.

    Хусусан, айрим таклифларда шафқатсизлик билан содир этилган қотиллик, вояга етмаган шахсни ўлдириш, зўрлаш ёки бошқа жинсий зўравонлик ҳаракатлари билан уйғун қотиллик ҳолатлар учун ўлим жазоси жорий этиш кўзда тутилган

    Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда туғилган қизалоқ 27 сентябрда йўқолган эди. Унинг жасади Жол-Арик қишлоғи ёнидан топилди. Қизалоқ зўрланиб, бўғиб ўлдирилгани аниқланди. Тергувчиларга кўра, 1984 йилда туғилган, олдин судланган эркак айбланувчи сифатида қўлга олинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates