Эртага республиканинг айрим туманларида ёмғир ёғади

    Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги 2 октябрь куни республика бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

    Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

    Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

    Муҳим ҳодисалар

    Жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади.

    Республиканинг айрим туманларида ёмғир ёғади.

    Ҳаво ҳарорати кундузи 18-21, кечаси 8-13 даражагача, шимолда кундузи 13-16, кечаси 4-7 даража илиқгача пасаяди.

    Республикамизнинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates