Саида Мирзиёева Кая Каллас билан учрашди

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашув ўтказди.

    Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

    Қайд этилишича, мулоқот чоғида ҳам глобал, ҳам минтақавий аҳамиятга молик масалаларга тўхталиб, Марказий Осиёга алоҳида эътибор қаратилган. Мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, минтақалар ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани таъкидланган.

    Очиқ ва мазмунли суҳбат учун Каллас хонимга миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлайдиган навбатдаги қадамларни интиқлик билан кутиб қоламан”, дея ёзган Саида Мирзиёева.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates