Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги огоҳлантирди.
Транзит транспорт воситалари учун айланма йўналишлар яратилган. Ҳайдовчиларга айланма йўл хариталарини кўриш имконини берувчи QR-кодли флаерлар тарқатилади.
ИИВ Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини Самарқандга сафарларни имкон қадар кейинроққа қолдиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, ЮНЕСКО конференцияси 1985 йилдан бери илк бор Париждан ташқарида ўтказилмоқда.









