Тошкент автобусларида чиптасиз юрган қарийб 3000 йўловчи жазоланди

    Пойтахтда «Йўл ҳақи тўлови – жамият маданиятининг ўлчови» шиори остида рейд тадбирлари давом этмоқда.

    Шу йилнинг 1 – 10 декабрь кунлари 38 ва 46-автобус йўналишларида йўл ҳақи тўловини назорат қилиш ишлари кучайтирилган тартибда амалга оширилди. Натижада автобусда чиптасиз юрган 238 та йўловчилар аниқланди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

    Ўтган ўн кун мобайнида йўналишларда ўтказилган назорат тадбирлари давомида автобусда чиптасиз юрган жами 2 966 та йўловчиларга нисбатан МЖтКнинг 144-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жарима қўлланилди.

    Ҳар бир тўланган йўл ҳақи – бу транспорт тизимини яхшилаш, янги автобуслар сотиб олиш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган бевосита сармоядир.

    Эслатма: Харажатларни тежашга уриниш ўрнига, жарима тўлаш вақтида юзага келадиган ноқулайликларнинг олдини олиш учун чиптани ўз вақтида харид қилинг ёки тўлов воситаларидан фойдаланинг.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates