Бу ҳақда “Toshkent metropoliteni” DUK хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур бекатлар аввал йўловчи оқими камлиги сабабли узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлган, эндиликда йўловчи оқимининг ортиб бораётгани ҳамда шаҳар аҳолисининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда “Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” метро бекатларининг бир томон кириш (вестибюль) қисмларида барча зарур техник жараёнлар тўлиқ якунланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ишлари бажарилган.
Шу муносабат билан, 2025 йил 11 декабрдан бошлаб ушбу вестибюллар йўловчилар учун қайта фаолият бошлайди.
Тошкент метрополитени йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишда давом этишини таъкидлади.








