Намойишчилар шаҳарнинг асосий кириш йўлларини тўсиб қўйишди. Бир киши ҳалок бўлди.
Бир гуруҳ бошқа намойишчилар билан бирга қурилиши тугалланмаган бинога чиққан 15 ёшли бола йиқилиб ҳаётдан кўз юмди.
Кун охирида ташкилотчилар норозилик намойиши тугаганини эълон қилишди ва оломондан тинч йўл билан тарқалишни сўрашди, аммо бунинг ўрнига юзлаб ёш ортодоксал яҳудийлар полиция билан тўқнаш келишди.
Оммавий норозилик намойиши Кнессетда вакиллик қилаётган ультра-ортодоксал партиялари томонидан қўллаб-қувватлангани хабар қилинди.
Исроилда 18 ёшдан ошган йигит-қизлар учун ҳарбий хизмат мажбурий, аммо ультра-ортодоксал яҳудийлар ҳар доим ҳарбий хизматдан озод қилинган. Бу масала узоқ вақтдан бери мамлакатнинг дунёвий ва православ сиёсатчилари ўртасида қизғин мунозараларга сабаб бўлиб келган.
Ўтган йилнинг июнь ойида Исроил Олий суди ешив талабалари (ультра-ортодоксал яҳудийлар учун таълим муассасалари) бошқалар каби мамлакат қуролли кучларига чақирилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди ва ҳукуматга тегишли қонун лойиҳасини тайёрлашни бошлашни буюрди, деб хабар берди bbc.com.









