Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги можарони телефон қўнғироғи билан ҳал қилмоқчи

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги можарони телефон қўнғироғи билан ҳал қилиш ниятида эканлигини айтди.

    Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

    “Эртага иккала давлатга ҳам қўнғироқ қилишим керак бўлади... “Мен қўнғироқ қилиб, икки жуда кучли давлат ўртасидаги урушни тўхтатаман”, деб яна ким айта олади? Биз куч билан тинчлик ўрнатяпмиз”, деди Америка етакчиси.

    Аввалроқ Трамп бу йил саккиз хил можарони ҳал қилганини даъво қилган эди.

    8 декабрь куни Таиланд-Камбоджа чегарасида жанглар қайта бошланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Бунгача Таиланд армияси чегара ҳудудлари аҳолисини эвакуация қилишга чақирган эди, деб хабар берди lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates