Буюк Британиядаги музейдан 600 дан ортиқ қимматбаҳо буюмлар ўғирланди

    Буюк Британиядаги музей коллекциясидан 600 дан ортиқ қимматбаҳо буюмлар ўғирланди. Номаълум ўғрилар Буюк Британия империяси ва Ҳамдўстлик коллекцияси ўрин олган Бристоль музейи биносига тунда бостириб киришди. Жиноят ҳалигача очилмаган.

    Мустамлака давридан қолган буюмлар ўғирлангани маълум. Ўғрилар уй-рўзғор буюмлари, шахсий ҳужжатлар, эсдалик совғалари ва мустамлакаларда яшаган ва ишлаган одамларнинг фотосуратларини ўғирлашган. Улар XIX асрнинг охирларида, Британия империяси ўзининг энг юқори чўққисига чиққан пайтдан ҳозирги кунгача бўлган даврга оид.

    Ўғирлик 25 сентябрь куни содир бўлган, аммо у эндигина ошкор бўлди. Эйвон ва Сомерсет полицияси жамоатчиликдан ўғриларни топишда ёрдам сўради. Тўртта ниқобли одам тасвирланган видеоёзув эълон қилинди. Полиция жамоатчиликни видеодаги одамлардан бирини таниса ёки йўқолган буюмлар интернетда сотилаётганини кўрса, хабар қилишни сўради, деб хабар берди The Times.

    Бристоль шаҳар кенгаши аъзоси Том Ренхард ўғирланган буюмлар тарихий ва маданий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Уларнинг йўқолиши шаҳар учун катта йўқотишдир, деб хабар берди mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates