Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Доҳа шаҳрида Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.
Шунингдек, олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 3 ноябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Доҳа шаҳрида Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.
Шунингдек, олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини қишлоқ хўжалиги соҳаси тараққиётига бағишлаган таниқли фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳамидов шу йил 10 декабрь куни 82 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Ашхобод шаҳрида Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Ашхобод шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.


