Энг кўп фойдаланилган давлат хизматлари болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш 67 минг 614 та, кадастр паспортини бериш 44 минг 309 та, наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш 39 минг 380 та, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш 36 минг 746 та, пенсия (нафақа) ҳақида маълумотнома бериш бўйича эас 14 минг 640 та ни ташкил этди.
Иккинчи чорак якунига кўра, Қибрай туман Давлат хизматлари маркази орқали энг кўп давлат хизматлари кўрсатилди. Жумладан, Қибрай туманида 23 минг 10 та, Тошкент туманида 17 минг 635 та, Чирчиқ шаҳрида 16 минг 896 та, Ангрен шаҳар ДХМда эса 12 минг 834 та давлат хизматлари кўрсатилди.
2023 йилнинг 6 ойи давомида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 16 минг 924тани ташкил этган бўлса, шундан 3 минг 666 таси юридик шахслар, 13 минг 258 таси юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари. ДХМлар орқали 26 та Хорижий инвестиция иштирокидаги (қўшма ва хорижий) корхоналар ҳамда 11 та хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган.
Олис, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида 6 минг 561 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Хуршид Пирназаров,
Тошкент вилояти адлия бошқармаси
шўъба мудири