Аввалги қуввати 34,7 МВт бўлган «Оқ-қовоқ ГЭС-1»нинг умумий қуввати модернизация ишлари якунига етказилгандан сўнг 39,7 МВтга етказилди.
Модернизация юмушлари Хитойнинг соҳада етакчи ташкилотларидан бири бўлган «CNTIC» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Янгиланган қувватлар орқали мазкур ГЭС Чирчиқ шаҳри истеъмолчиларига йилига қўшимча 213,8 млн кВт·соат электр энергияси етказиб бериши кутилмоқда.