Хонободда гидро иншоот фойдаланишга топширилди

    Энергетика 25 декабр 2023 1123

    25 декабр куни Aндижон вилояти Хонобод шаҳрида янгидан барпо этилган Хонобод микро ГЭСнинг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

    Унда Андижон вилоят ва Хонобод шаҳри ҳокимлиги вакиллари, «Ўзбекгидроенерго» АЖ масъул раҳбарлари, ҳудудий фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда»Ўзбекгидроэнерго» матбуоти хабар берди.

    Хонобод шаҳри Ўнг қирғоқ канали ПК-37да барпо этилган ушбу микро ГЭС жамиятнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бўлиб, буюртмачи тизим ташкилоти ҳисобланган «1-қурилиш дирексияси» унитар корхонаси бўлди, «Гидропроект» АЖ томонидан асосий лойиҳалаштириш ишлари бажарилди.

    Мазкур микро ГЭСнинг қуввати 650 кВт, йилига ўртача 3,6 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга. Иншоотда ҳар бирининг қуввати 325 кВтдан бўлган 2 та горизонтал «Каплан» туридаги С-турбинали гидроагрегатлар ўрнатилган. Бу турдаги агрегатлар республикамизда биринчи марта ишлатиляпти. Афзаллиги – микро ГЭС 6 м3/с сув сарфи билан тўлиқ қувватда ишласа-да, лекин битта агрегат атига 1 м3/с сув билан ҳам электр энергия ишлаб чиқаради.

    Хонобод микро ГЭС ишга тушиши натижасида маҳаллабай тизим орқали «Тейит» ҳамда «Янги ҳаёт» маҳалласининг қарийб 1 500 та хонадони электр энергия билан таъминланади. Шу билан бирга, бир йилда ўртача 1 млн. куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

    ГЭСдаги барча ускуналар тизимнинг таркибий бўлинмаси бўлган «Сувсаноатмаш» АЖда томонидан ишлаб чиқарилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates