Қизириқ туманида Исфара микро ГЭС-1 иш фаолиятини бошлади

    Энергетика 15 декабр 2023 1103

    Мазкур микро ГЭСнинг қуввати 230 кВт, ўртача йиллик 1 076 000,0 кВт.соат электр энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга.

    Бугун, 15-декабрь – Қизириқ тумани Исфара коллекторида Исфара микро ГЭС-1 нинг очилиш маросими ўтказилди.

    Мазкур микро ГЭСнинг қуввати 230 кВт, ўртача йиллик 1 076 000,0 кВт.соат электр энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга.

    Исфара-1 микроГЭСда ишга тушурилиши натижасида маҳаллабай тизим орқали «Янгикент» маҳалласининг 460 та хонадони электр энергия билан таъминланади ва 5 та янги иш ўринлари яратилди.

    Ўзбекистонда илк бор мазкур ГЭСда барча ускуналар маҳаллий ишлаб чиқариш доирасида 100 фоиз ўзимизда ишлаб чиқарилган.

    Тизим ташкилоти ҳисобланган “Сувсаноатмаш” Ажда ГЭС учун зарурий бўлган барча жиҳозлар ишлаб чиқарилди. Асосийси, арзон ва экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилиши таъминланмоқда.

    Лойиҳа доирасида 60 м узунликдаги каналда реконструкция ишлари, сув тўсиш иншооти, сув бўлиш иншооти, босимли ҳавза иншооти қурилишлари, босимли қувур (50 м) ўрнатиш, қувват узатиш линияси каби қурилиш монтаж ишлари амалга оширилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates