Фарғона вилоятида иккита микро гидроэлектр станциялари ишга туширилди

    430 кВт қувватга эга «Водил» микроГЭС фойдаланишга топширилди. Унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,17 млн кВт·соатни ташкил қилиб, 904 хонадонни электр энергияси билан тўлиқ таъминланади.

    Фарғона вилоятининг сўлим аҳоли пункти – Шоҳимардон қишлоғидан ўтган «Кўксув» дарёси бўйида бунёд этилган мазкур микроГЭСда 2 та гидроагрегат ўрнатилган бўлиб, улар орқали йилига ўртача 13 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

    Бунинг натижасида йилига 3,5 млн метр куб табиий газни иқтисод қилиш ҳамда 5 минг 400 та хонадон электр энергияси билан таъминлаш имкониятига эришилади.

    Аҳамиятлиси, ГЭС ишга туширилиши орқали 8 нафар янги иш ўрни яратилди.

    Маълумот учун: бугунги кунда Шоҳимардон қишлоғидаги 1 205 та хонадонда 7 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мазкур микроГЭС марказий тармоқдан узилган ҳолда ҳам қишлоқ аҳолисига электр энергиясини етказиб бера олади.

    Ҳудуд аҳолиси ва 40 дан ортиқ улгуржи истеъмолчилар томонидан 2023 йилда 9,8 млн кВт·соат электр энергия истеъмол қилинган. Эндиликда маҳаллий истеъмолчилардан йилига ўртача 3,2 млн кВт·соат электр энергияси ортиши кўзда тутилган.

    Шунингдек, 430 кВт қувватга эга «Водил» микроГЭС фойдаланишга топширилди.

    Унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,17 млн кВт·соатни ташкил қилиб, 904 хонадон, яъни, «Юқори Водил» МФЙда яшовчи аҳоли экологик тоза электр энергияси билан тўлиқ таъминланади. Ушбу микроГЭС ишга туширилиши натижасида йилига ўртача 615 минг метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

    Лойиҳани ишга тушириш орқали 6 нафар янги иш ўрни яратилди.

    Маълумот учун: «Юқори Водил» МФЙ ҳудудидаги 1 907 та истеъмолчи томонидан 2023 йилда 869,6 минг кВт·соат электр энергия истеъмол қилинган. Мазкур микроГЭС ишга туширилиши натижасида маҳалладан ортган ўртача йиллик 1,3 млн кВт·соат электр энергияни қўшни Бўстон ва Обод маҳаллаларидаги истеъмолчиларга етказиб бериш имконияти яратилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates