Унда келтирилишича, октябрь ойида кўчмас мулк бозорида фаолликнинг сусайиши давом этиб, савдо бир ой олдинги 17 фоизга нисбатан 10 фоизга тушди. Фаолликнинг тез суръатда секинлашиши тикланувчи хусусиятга эга ва бу қурилиш секторида бизнес муҳитининг 7 пунктга қулай ўзгариши билан боғлиқ бўлди.
Октябрь ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайди, олди-сотди битимлари сони бир ой олдинги 23 мингтага нисбатан 21 мингтани ташкил этди.
Энг юқори пасайиш Сурхондарё – 30 фоиз, Наманган – 24 фоиз ва Жиззах вилоятларида – 23 фоиз қайд этилди.
Кўчмас мулк бозорида ўртача фаоллик сақланиб қолган ҳудудлар Навоий ва Бухоро вилоятлари бўлиб, уларда ўсиш мос равишда 12 ва 0,8 фоизни ташкил этди.
Пойтахт вилоятида бир ой давомида сотувлар атиги 1,7 фоизга пасайди, пойтахтда эса бир ой олдинги 24 фоизга қарши ўлароқ 3,2 фоизга пасайиш кузатилди.
Кўчмас мулкни сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 7 фоизга камайди. Сотувлар пасайишининг энг юқори суръатлари Тошкент – 27 фоиз, Жиззах – 19 фоиз ва Сирдарё – 15 фоиз вилоятларда қайд этилди.
Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг 51 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига тўғри келади.
Октябрь ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи сентябрь ойидаги 9,1 долларга нисбатан 4,4 фоизга ошиб, 1 кв.м. учун 9,5 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг 11 та туманидан 10 тасида уй-жой ижараси нархининг ошиши қайд этилди.
Умуман, ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 9,5 фоизга пасайган. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи 7,3 фоизга камайди.
Иккиламчи кўчмас мулк бозори
Октябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиши бир кв.м. учун 0,3 фоизга ошди, ўтган йилнинг октябрь ойидан буён иккиламчи уй-жой нархи деярли 20 фоизга ошди.
Ўтган йилнинг октябрь ойидан буён иккиламчи бозорда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Наманган – 28,1 фоиз, Навоий – 27,9 фоиз ва Тошкент-30,5 фоиз вилоятларда қайд этилди.
Тошкент шаҳрида ой давомида иккиламчи уй-жой нархи 1,6 фоизга ошди.
Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 25,4 фоизга ошди.
Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорини кўриб чиқиш Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, у бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулкнинг бозорларидаги фаоллик динамикасини тақдим этади. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам, йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади.
Бундан ташқари, бозор динамикасини кузатиш учун ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотлар тақдим этилади.