Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрол Остоновнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда депутат Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Маслаҳатлашувда Президентимиз томонидан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига Муротжон Азимов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.
Номзод бўйича партиялар гуруҳлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Номзод депутатларга ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболига мўлжалланган ўз дастурини тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг VII чақириқ, биринчи сессияси қарори билан Азимов Муротжон Бердиалиевич номзоди Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.