Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    44-Тошлоқ округидан сайланган депутат Комилов Холматжон Одилович халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

    Бугун Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

    Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

    Сессияда 44-Тошлоқ округидан сайланган депутат Комилов Холматжон Одилович халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

    Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

    Маслаҳатлашувда Президент томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

    Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши қарорига мувофиқ Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates