Сурхондарёда зилзила содир бўлди

    Эпицентр: Сурхандарё вилояти, Қумқўрғон тумани. 

    ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бугун, 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 04:28 да зилзила содир бўлди.

    Зилзила координаталари: 37,47 градус шимолий кенглик; 67,78 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 440 км жанубий-ғарбда.