Эронда зилзила оқибатида камида 28 киши жабрланди

    Эрон шимоли-шарқидаги Шимолий Хуросон вилоятида юз берган зилзила оқибатида 28 киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари маълум қилди.

    Унга кўра, жабрланганларнинг 12 нафари шифохонага ётқизилган.

    Аввалроқ Эрон сейсмология маркази зилзила маҳаллий вақт билан соат 16:13 да Божнурд шаҳри яқинида қайд этилганини маълум қилганди. Ер силкинишлари магнитудаси 5,2 баллни ташкил қилди. Зилзила ўчоғи 8 километр чуқурликда жойлашган, деб хабар беради report.az.