Туркияда зилзила оқибатида уч бино қисман қулаб тушди

    Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликая 5,9 магнитудали зилзила оқибатида учта бино қисман қулаганини, аммо қурбонлар йўқлигини маълум қилди.

    “Малатяьда содир бўлган 5,9 магнитудали зилзиладан кейин AFAD [Фавқулодда вазиятлар бошқармаси] ва тегишли идораларимиз Малатья, Диярбакир, Шанлиурфа, Элязиғ, Батман ва Тунжели вилоятларидаги ҳудудларда вазиятни ўрганишмоқда. Жами учта бинонинг қисман қулаб тушиши содир бўлди. Малатья, Шанлиурфа ва Элязиғда биттадан ҳодиса содир бўлди. Қурбонлар ёки мол-мулк билан боғлиқ талафот йўқ”, дея Х (олдинги Twitter) ижтимоий тармоғи орқали хабар берди вазир.

    Шунингдек, у фавқулодда вазиятлар бўйича ишонч телефонига “374 та қўнғироқ ва хабар келиб тушгани, шундан 341 таси вазият тўғрисида билдиришнома, 33 таси эса ёрдам сўраб қилинган мурожаат” эканлигини таъкидлади.

    AFAD қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқлигини тасдиқлади. “Мутахассислардан иборат гуруҳларимиз воқеа жойида ишламоқда, зилзила оқибатларини ўрганмоқда”, дейилади хабарда.

    Табиий офатдан жабр кўрган вилоятлар расмийлари ҳам фавқулодда вазият йўқлигини маълум қилди. Зилзила Диярбакир, Элязиғ, Қаҳраманмараш, Токат, Эрзинжон, Тунжели ва Адияманда ҳам сезилди. Зилзила марказига айланган Малатьяда расмийлар 17 октябрь кунини мактабларда таътил деб эълон қилди. Ушбу ҳудудларнинг барчасида зилзила таъсирини баҳолаш давом этмоқда. Айрим биноларда ёриқлар бор ва расмийлар аҳолидан экспертлар текширув ўтказмагунча ичкарига кирмасликни сўрамоқда.

    Зилзила Москва вақти билан соат 10:46 да содир бўлди. Бу маҳаллий аҳоли орасида ваҳима уйғотди, одамлар кўчага югуриб чиқишди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази 6,1 магнитудани қайд этди. Табиий офат эпимаркази 441 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Малатья шаҳридан 47 километр шарқда жойлашган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates