Тожикистонда 5 магнитудали зилзила содир бўлди

    Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон мухтор вилоятининг Ванж туманида 5 магнитудали зилзила юз берди.

    Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.

    Марказ маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 00:51 да бошланган. Зилзила эпимаркази 33 километр чуқурликда жойлашган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Марказий Осиё мамлакатларидаги ер силкинишларини кузатувчи сейсмик прогноз мониторинги маркази ўша пайтда зилзила қайд этди. Унинг магнитудаси 4,9 ни ташкил этди.

    Зилзила эпимаркази Тоғли-Бадахшон мухтор вилояти маъмурий маркази яқинида, Хоруғ шаҳрида жойлашган. Табиий офатдан кейин қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ, деб хабар беради mir24.tv.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates