Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши Фарғонада ўтказилди

    Шу йилнинг 16 март куни Фарғона давлат университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов раислигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, вазирлик марказий аппарати масъуллари, давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.

    Вазир Қўнғиротбой Шарипов сўзга чиқиб, бугунги ўқув семинари ва ватанпарварлик тарғиботининг ёшлар учун аҳамияти хусусида гапириб, олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди.

    ФарДУ ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов томонидан «Фарғона давлат университетида талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими» мавзусида тақдимот ўтказилди.

    Тақдимотда Президентимиз томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижроси, хусусан, талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида вертикал тизимнинг асосий вазифалари, уларни амалга ошириш механизми илгари сурилди.

    Тадбирда ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, юрт келажагига дахлдорлик туйғусини янада кучайтириш бўйича янги таклифлар илгари сурилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates