Тошкент шаҳридаги айрим маҳаллаларда табиий газ ўчирилди

    20 май куни соат 03:40 да Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг «Обод», «Оқтепа», «Бободеҳқон» МФЙлари ва Шифокор кўчасида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

    Пойтахт ҳудудгазтаъминоат филиали ҳолатни Юнусобод туманининг 19-мавзесида юқори босимли ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиши билан изоҳлади.

    225 та ерли хонадон, 2 та кўп қаватли уйлардаги 146 та хонадон ва 3 та АГТКШ тармоқдан вақтинча узилди.

    Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

    Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.