Урганч давлат пeдагогика институтида Наврўз сайли ўтказилди

    Наврўз миллий қадриятларимизни ўзида жам қилган гўзал байрамларимиздан. Ушбу байрам ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган.

    2010 йилда эса БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилган. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин бошқа қадриятлар қатори Наврўз байрами ҳам тикланди. Ҳозир у мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

    Куни кеча Урганч давлат педагогика институтида “Наврўз сайли” байрам тантаналари бўлиб ўтди. Сайилда миллий қўшиқлардан иборат концерт дастури, миллий спорт ўйинлари, янги униб чиққан кўкатлардан, баҳорий таомлар: сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара каби тансиқ таомлар ҳамда қадрият ва урф-одатларимиз намуналаридан кўргазмалар ташкил қилинди.

    Тадбирда юртимизнинг 14 ҳудудига хос анъана ва қадриятлар намойиш этилиб, унда Туркия ва Озарбайжондан меҳмонлар иштирок этди, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates