Уй улушини ажратиш ижро ишига сурдо таржимон таклиф этилди

    Наманган вилоятида илк бор эшитиш ва гапиришда нуқсони бор фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида сурдо таржимон хизмати ҳам йўлга қўйилди.

    Т.Маннапова Норин туманида истиқомат қилади. Оилавий келишмовчилик сабаб турмуш ўртоғи Ж.Маннапов билан ажрашиб кетишади. Даъвогар айнан никоҳ давомида орттирган мол-мулкдан ҳисса ундириш бўйича судга мурожаат қилади.

    Фуқаролик ишлар бўйича Учқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра даъвогар фойдасига жавобгар Ж.Маннаповга нисбатан умумий мулк деб топилган қисмидан улуш ундириш белгиланади.

    Мазкур ҳужжат Бюронинг Норин туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Жавобгар ихтиёрий берилган муддатда ижро талабларини бажармаган. Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди. Бироқ 2 маротаба тайинланган ижро ҳаракатлари турли сабаблар билан қолдирилади.

    Куни кеча тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этган мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Аммо ижро ҳаракатлари даврида қарздор ва давлат ижрочилари ўзаро бир-бирларини тушуна олишмади.

    Шундан сўнг, жавобгарнинг эшитиш ва гапиришда нуқсони борлиги учун ҳуқуқ ва мажбуриятлари сурдо таржимон орқали тушунтирилди. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида даъвогар манфаати таъминланди.

    Унга Ҳаққулобод шаҳри, Яшиқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган хонадондаги яшаш уйининг 2 та хонаси, айвоннинг 8,4 кв.м қисми, дарвозахонанинг тенг ярми улуши олиб берилди. Шу билан ижро ҳужжати амалда тамомланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates