Қатар авиакомпанияси Доха -Тошкент йўналишида авиақатновларни йўлга қўяди

    Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев «Qatar Airways» компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида давлатлараро тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, карго ташувларини амалга ошириш, замонавий авиахизматлар соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама этилди.

    Бадр Муҳаммад Ал-Мийр Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама дўстона алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаб, ушбу муносабатларни шакллантиришда давлатларни боғлаб турадиган авиақатновларни йўлга қўйиш жуда муҳим эканлигига эътибор қаратди.

    «Режаларимиз ва умидларимиз улкан. Дастлаб ҳафтасига 4 марта, кейинчалик эса кунлик равишда ҳаво қатновларини амалга оширишни режалаштирганмиз», – дея таъкидлаган у.

    Бундан ташқари, тўғридан-тўғри авиақатновлар орқали ўзаро туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажмлари ҳам ошиб бориши урғуланди.

    Учрашув якунида томонлар шу йил 2 июнда Доха -Тошкент -Доха авиақатновининг тантанали очилиш маросимини ўтказишга келишиб олдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates