Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Тинчлик келишуви Оқ уйда имзоланиб, унда томонлар низони тугатиш, дипломатик муносабатларни қайта йўлга қўйиш ва бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш мажбуриятини олди.
Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можаро 1980-йиллар охирида Тоғли Қорабоғда бошланган. 2023 йилда Озарбайжон ҳудудни тўлиқ назоратига олди, натижада юз минглаб арманлар Арманистонга кўчиб ўтди.
Президент Илҳом Алиев ва Бош вазир Никол Пашинян Дональд Трампнинг воситачилик хизматини юқори баҳолаб, уни Тинчлик учун “Нобель” мукофотига номзод қилиш ниятини билдирди.
Трамп аввал ҳам Камбоджа–Таиланд, Руанда–Конго ДР ва Покистон–Ҳиндистон ўртасида тинчлик жараёнларига ёрдам бергани айтилади. Бироқ у ҳали Украина–Россия ва Исроил–ҲАМАС можароларини тугатишга эриша олмаган.








