Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 1940 йилда Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида туғилган. У ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
"Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг «олтинфонди»га киритилган бўлиб, ёрқин хотираси мухлислар қалбида мангу яшайди. Маданият вазирлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради», дейилади хабарда.