Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси Татаристондаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 24 декабрь куни эрталаб соат 3:00 ларда Татаристон Республикасида Елабуга муниципал туманида жойлашган «МИР» чорвачилик фермасининг иншоотида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси (А.Б. 1976 й.т., Х.Х., 1965 й.т., Ж.У., 1970 й.т., Б.Н., 1995 й.т. ва С.Д., 2002 й.т.) ҳалок бўлган.
Бош консулхона ҳолат назоратга олиниб, тезкор равишда дипломатлар воқеа жойига сафарбар этилгани ва ҳалок бўлганлар жасадлари Ватанга қайтариш ишларини ташкил этишга қаратилган чоралар кўрилаётганини эълон қилди.