"Embraer" Ўзбекистон авиакомпанияларига самолёт етказиб беради

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги берган маълумотларига кўра, Бразилиянинг "Embraer" конгломерати иштирокида “Авиация келажаги: Ўзбекистон. "Embraer куни” давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

    Жаҳон бозорида ҳаво кемалари ишлаб чиқаришда етакчилардан бири ҳисобланган "Embraer" томонидан ишлаб чиқарилган 2 000 дан ортиқ ҳаво кемалари 70 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинган ҳамда 130 дан ортиқ авиакомпаниялар томонидан фойдаланилмоқда.

    Тадбирда "Embraer" конгломерати вице президенти ва мамлакатимизда фаолият олиб бораётган авиакомпаниялар, дипломатик корпус вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

    Президент Жоао Педро кампания томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳаво кемаларини мамлакатимизда фаолият олиб бораётган авиакомпанияларга қулай шартларда етказиб беришга тайёрлиги билдирилган ҳамда кемаларнинг афзалликлари юзасидан фикр алмашилди.

    Давра суҳбати якунида Э195-Э2 ҳаво кемасини жорий йилнинг июнь ойида мамлакатимизга олиб келишга келишиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates