Навоийда тендер ўтказилмасдан, пудрат шартномалари тузилмасдан қурилиш ишлари бажарилган

    Наманганда эса тендер ғолиблари белгиланмасдан қурилиш бошланган. Хоразмда «dxarid.uz» махсус ахборот портали бўйича эълонлар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда жойлаштирилган.

    АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтган брифингда агентлик томонидан ҳудудларда давлат харидларига оид ўтказилган ўрганишлар натижалари ҳамда Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти ҳақида берилди.

    Брифингда қайд этилишича, Агентлик томонидан Наманган, Хоразм, Навоий вилоятларида давлат буюрмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар ўрганиб чиқилди. Хусусан, Наманган вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси буюртмачилигида «tender.mc.uz» махсус ахборот порталида жойлаштирилган умумий қиймати 4,7 млрд сўмлик 3 та соғлиқни сақлаш муассасалари ўрганилганда тендер ғолиблари белгиланмасдан туриб қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланди.

    Хоразм вилоятида 8 та ҳолатда жами 3,7 млрд сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари (мазкур объектларнинг 5 таси Туризм ва спорт (2,6 млрд сўм), 2 таси Мактабгача таълим (680 млн сўм) ва 1 таси Халқ таълими (490 млн сўм) вазирликларининг қуйи тизимлари ҳиссасига тўғри келади. «dxarid.uz» махсус ахборот портали бўйича эълонлар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда жойлаштирилганлиги аниқланди.

    Навоий вилоятида буюртмачилар томонидан 5 та ҳолатда умумий қиймати 1,8 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари танлов (тендер) савдолари ўтказилмасдан, пудрат шартномалари тузилмасдан бажарилганлиги аниқланди. Хусусан, “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигида соғлиқни сақлаш соҳасига 2 та (620 млн сўмлик), халқ таълими (600 млн сўмлик), маданият соҳалари (487 млн сўмлик) ҳамда давлат хизматлари марказига (125 млн сўмлик) 1 тадан объектлар тўғри келади.

    Юқорида кўрсатилган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги қайд этилган бўлиб, масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1758 –моддаси ва бошқа моддалари билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди. Шунингдек, айрим ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates