Ўзбекистон жаҳоннинг 67 та мамлакатига узум маҳсулотларини етказиб бермоқда

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июль ойларида 67 та давлатга қиймати 98,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 84,1 минг тонна узум (қуритилган узум яъни майиз билан бирга) экспорт қилган.

    Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,6 минг тоннага ёки 2,6 баробарга ошган.

    Ўзбекистон 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп узум (майиз билан бирга) етказиб берган давлатлар:

    • Россия – 23,8 минг тонна;
    • Қозоғистон – 17,7 минг тонна;
    • Хитой – 15,1 минг тонна;
    • Туркия – 3,5 минг тонна;
    • Грузия – 2 минг тонна;
    • Эрон – 1,9 минг тонна;
    • Беларусь – 1,9 минг тонна;
    • Бошқа давлатлар – 18,1 минг тонна.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 56,3 минг тонна узум етиштирилган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates