Ўзбекистонда асалдан кўра асаларилар экспорти ошмоқда

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2017 йилдан бошлаб «Бутунжаҳон асаларилар куни» жорий қилинди. Нега айнан 20 май?

    Чунки 1734 йилнинг айнан шу куни замонавий асаларичилик асосчиси Антон Янша туғилган. У 1771 йилда асалари ҳақида рисола чоп этади, бу асар бир неча бор қайта нашр этилади. Бугунги кунда унинг маслаҳатлари ва ихтиролари бутун дунё бўйлаб асаларичилар томонидан қўлланилади.

    Асаларилар кўплаб ўсимликлар, жумладан, озиқ-овқат экинларининг кўпайишида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бу ҳашаротлар 75 фоиздан ортиқ экинларнинг кўпайишида иштирок этади, ҳосилдорликни оширади, маҳсулот сифатини ва хилма-хиллигини яхшилайди, биохилмахилликни сақлайди, тупроқ унумдорлиги, ҳаво ва сувнинг тозалигини таъминлайди, зараркунандаларга қарши табиий курашни кучайтиради.

    Божхона қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистонда асалдан кўра асаларилар экспорти ошмоқда.

    Таъкидланишича, Ўзбекистондан 2024 йилда ва 2025 йилнинг 4 ойи давомида қиймати 206 минг АҚШ долларидан зиёд салкам 64 тонна асал экспорт қилинган.

    Асалнинг 92 фоизи АҚШга, 7 фоизи эса Афғонистонга сотилган. Бу йил илк бор асал Хитойга ҳам экспорт қилинди.

    Сўнгги йилда республикамиздан асалари пакетлари экспортида ҳам жиддий ўсишлар кузатилди.

    Масалан, 2024 ва 2025 йилнинг 4 ойи давомида қиймати 5 млн АҚШ долларига яқин салкам 260 минг дона асалари пакетлари экспорт қилинган.

    2025 йилнинг ўзида экспорт қилинган асалари пакетлари қиймати 2024 йилга нисбатан 1.5 баробарга ошган.

    Асалари пакетлари асосан Россия, Қозоғистон ва Арманистонга экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу рўйхатга Тожикистон ҳам қўшилган.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates