Айни кунларда туман ҳудудида жойлашган боғларда шафтоли йиғим-терими бошланган. Ҳосил кутилганиданек яхши, мевалар сифати жиҳатидан экспорт талабларига мос келади. Ҳозирда, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатлар ҳаридор бўлиб туришибди.
Божхона ходимлари ҳам бу жараёнда бевосита иштирок этишиб, тадбиркорларга "Экспорт 3 қадамда" амалиёти орқали даладан тоғридан-тўғри хорижга экспорт қилишлари мумкинлиги, экспорт шартномаси ва йўл юк ҳужжатларининг электрон нусхалари орқали божхона ахборот тизимлари автоматик тарзда инсон омилисиз божхона юк декларацияларини шакллантириши ҳақида маълумот беришмоқда.
Статистикага назар солсак, 2024 йилда вилоятнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан Россия, Қозоғистон, Беларусьсия, Қувайт ва Мўғулистон давлатига сал кам 10 млн АҚШ долларлик 11200 тонна шафтоли маҳсулотлари экспорт қилинган.
Маълумот учун, мазкур эрта етилувчи шафтоли кўчатлари 2021 йилда Греция давлатидан 245 минг АҚШ доллар қийматида 66075 дона келтирилган бўлиб, «Термиз» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида расмийлаштирилган.
Бугунги кунда ушбу боғларда ҳосил етиштириш билан бир қаторда, меваларни саралаш, қадоқлаш ва экспортга тайёрлаш амалиёти ҳам жорий этилган.