Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар қандай натижа берди?

    2017-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.

    Охирги йилларда қишлоқ хўжалиги ривожига янги бир туртки берган бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

    Жумладан, 2020-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш, кластер тизимини жорий этиш, савдони эркинлаштириш ва экспортни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни ижарага (иккиламчи ижарага) бериш, сув тежовчи технологиялар қўлланилганда субсидиялар тақдим этиш, AKIS агрохизматлар марказини очиш ва бошқалар шулар жумласидандир.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари 2017-2022 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни таҳлил қилди. Унга кўра, яратилган имкониятлар мамлакатда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатди. Шундай қилиб, пахта ҳосилдорлиги гектарига 2017 йилдаги 23,8 центнердан 2022 йилда 34 центнерга, суғориладиган майдонлар улуши 1,7 фоиздан 24 фоизга кўпайди. Уларда сувни тежовчи технологиялар татбиқ этилди, турли хил йўналишларда 465 та кластер ташкил қилинди.

    Савдони эркинлаштириш ва экспортни рағбатлантириш билан боғлиқ қонунчиликдаги ўзгартиришлар 2017-2022 йилларда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини 1,7 баробарга, яъни 652,3 миллион доллардан 1 миллиард 134,3 миллион долларгача ошириш имконини берди.

    Айни пайтда республикамизда 3 минг 142 та иссиқхона фаолият кўрсатмоқда. Шундан 1 минг 622 таси кейинги 5 йилда қурилган. Уларнинг умумий майдони 6 минг 300 гектардан ортиқ.

    2019-2022 йилларда Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида ўз ўрнини 12 поғонага яхшилади ва 85-ўриндан 73-ўринга кўтарилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates