Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассисларининг сўнгги 5 йилдаги қишлоқ хўжалиги ривожланиши бўйича таҳлилида келтирилган.
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳаси минтақада етакчи ўринни эгаллаб келмоқда: ялпи маҳсулот ҳажми Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг кўрсаткичларидан юқори бўлиб, бу унинг кўлами ва стратегик аҳамиятини акс эттиради.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида банд бўлган бир кишига тўғри келадиган қўшилган қиймат дунёдаги ўртача даражадан 4,4 баравар юқори бўлиб, бу аграр секторнинг самарадорлиги ва унинг унумдорлиги ортиб бораётганини кўрсатади.
Мамлакат аҳолисининг фаол ўсишига қарамай, аҳоли жон бошига нисбатан қишлоқ хўжалигининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарор ошиб бормоқда:
- Дон экинлари – 238,2 кг (5 йил ичида +7,6 фоиз)
- Картошка – 100,0 кг (+8,7 фоиз)
- Сабзавотлар – 322,7 кг (+6,1 фоиз)
- Мева ва резаворлар – 88,0 кг (+7,4 фоиз)
- Узум – 49,1 кг (+2,9 фоиз)
- Полиз экинлари – 72,2 кг (+17,2 фоиз)
- Гўшт– 79,2 кг (+7,5 фоиз)
- Сут – 334,8 кг (+4,9 фоиз)
- Тухум – 236,9 дона (+2,4 фоиз).
Бу кўрсаткичларнинг ўсиши соҳа жадал ривожланаётгани ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича эришилаётган муваффақиятдан далолат беради.