Андижондан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

    11 декабрдан бошлаб Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

    Давлатимизда ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, ҳамюртларимиз ва хорижий туристларнинг темир йўл ташувларига бўлган талабларини қондириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.

    “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ матбуот хизматининг хабар беришича, поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланишни бошлайди:

    "Aндижон — Хива — Aндижон" йўналиши:

    126-сонли "Aндижон — Хива" йўналиши 2022 йилнинг 12 декабрь санасидан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    Aндижон 08:28 — Хива 06:58

    125-сонли "Хива — Aндижон" йўналиши 2022 йилнинг 13 декабрь санасидан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    Хива 08:28 — Aндижон 06:56

    "Aндижон — Термиз — Aндижон" йўналиши:

    129-сонли "Термиз — Aндижон" йўналиши 2022 йилнинг 12 декабрь санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    Термиз 15:25 — Aндижон 12:56

    130-сонли "Aндижон —Термиз" йўналиши 2022 йилнинг 13 декабрь санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    Aндижон 14:28 — Термиз 11:27

    "Қўнғирот — Aндижон — Қўнғирот" йўналиши:

    128-сонли "Aндижон — Қўнғирот" йўналиши 2022 йилнинг 11 декабрь кунидан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба ва чоршанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    Aндижон 15:52 — Наманган 17:57 — Қўнғирот 18:22

    127 сонли "Қўнғирот — Aндижон" йўналиши 2022 йилнинг 13 декабрь кунидан бошлаб ҳар сешанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    Қўнғирот 09:33 — Наманган 10:18 — Aндижон 12:27

    Чипталарни нафақат темир йўл кассаларидан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates