Таълим соҳасини ислоҳ қилишнинг Миллий йўл харитаси ишлаб чиқилади

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ ҳамда Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилоти (GPE) етакчилигида “Маҳаллий таълим гуруҳи”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда 2023–2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасини ислоҳ қилишнинг Миллий йўл харитаси (National Compact)ни ишлаб чиқиш жараёни ва тавсифи, мазкур йўналишда фаолият олиб борадиган тематик ишчи гуруҳларни тасдиқлаш, GPE “Multiplier” грантига ариза бериш жараёни ҳақида сўз юритилди.

    Миллий йўл харитасини ишлаб чиқиш жараёни ҳамкорлар билан биргаликда ушбу ислоҳот дастурининг амалга оширилишини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Таълим соҳаси учун миллий келишувни ишлаб чиқиш нафақат таълим соҳасида иштирок этувчи турли манфаатдор томонлар ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш, балки лойиҳаларнинг такрорланиши ва ресурслардан самарасиз фойдаланишга йўл қўймаслик учун энг тежамкор ечимларни кенгайтириш имконини беради.

    GPE “Multiplier” гранти доирасидаги янги лойиҳа инфратузилмани такомиллаштириш ва таълим сифатини оширишга эътибор қаратиши кўзда тутилган. Секторнинг тизимли ўзгариши GPE томонидан қўшимча равишда молиялаштирилади.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ЮНИСЕФ ва бошқа ҳамкорларнинг техник кўмагида ўтган йили мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим даражасида таълим соҳасида муҳим ютуқларга эришилди.

    Жумладан:

    янги давлат-хусусий шериклик моделлари йўлга қўйилди;

    илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига куйиладинан талаблар асосида мактабгача таълим давлат дастури қайта кўриб чиқилди;

    тарбиячилар ва ўқитувчиларга мўлжалланган илк мактабгача онлайн платформалари ишга туширилди;

    умумий ўрта таълимда бошланғич босқичда математика, она тили ва табиий фанлар бўйича янги дарсликларни жорий этиш ҳамда ўқув дастурлари ислоҳотида муҳим натижаларга эришилди;

    инновациялар ва рақамли таълимни кенгайтириш имкониятлари яратилди.

    GIGA лойиҳаси ташаббуси доирасида интернетга уланишнинг реал вақт режимидаги мониторинги янада кенгайтирилди, бу эса интернетга уланишни ва барча 10 132 мактабда интернет сифати ва юфори тезлигини таэминлаш имкониятини яратди.

    Маълумот учун: Миллий йўл харитаси бу ҳукумат томонидан тасдиқланадиган, Маҳаллий таълим гуруҳи раҳбари ва молиялаштирувчи институт томонидан имзоланадиган ва далилларга асосланган ҳужжат ҳисобланади. У таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини белгилайди ҳамда инвестицияларни жалб этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates