Ўмонда “Тошкент қувончлари” IX Халқаро болалар расмлари биенналеси иштирокчилари тақдирланди

    Жорий йилнинг 9 май куни мамлакатимизнинг Ўмондаги элчихонасида ташкил этилган маданий тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилган «Тошкент қувончлари» IX Халқаро болалар расмлари биенналесида иштирок этган 19 нафар ёш ўмонлик рассомлар, уларнинг ота-оналари ҳамда Ўмон Таълим ва тарбия вазирлиги вакиллари қатнашдилар.

    Тадбир аввалида Ўзбекистоннинг анъаналари ва халқимиз урф-одатлари, юртимизда асрлар давомида шакилланиб келган тасвирий саъат ва ҳунармандчилик тарихи тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон диёрида яшаб ижод қилган Ислом дунёсининг буюк алломалари ҳамда уларнинг бой илмий мероси ҳақида тўхталиб ўтилди.

    Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон тасвирий саъати тарихига бағишланган «Fine art of Uzbekistan» номли ҳужжатли видеофильм намойиш этилди.

    Маданий кеча якунида «Тошкент қувончлари» IX Халқаро болалар расмлари биенналеси иштирокчиларига Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тақдим этилган диплом, совринлар, сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates