Женисбек Пиязов ўз академиясини очди

    У ерда таланти бор-у пули йўқлар бепул ўқитилади, автомобиль олиш имкони ҳам бор.

    Ушбу хайрли ишга машҳур опера хонандаси 3 йил деганда эришди. Унга Президентимизнинг "Ҳар бир санъаткор ўз мактабини очиши ва шогирдлар тайёрлаши керак", деган даъваткор сўзлари куч берди.

    Академияда 3 йўналиш бўйича дарслар олиб борилади. Опера санъатидан ташқари нутқ маҳорати, актёрлик маҳорати ҳам ўргатилади.

    Бошловчилик ва нутқ маҳоратини таниқли бошловчи Жамшидбек Умрзоқов олиб боради.

    Ҳар йили ўқувчилар учун конкурс ўтказилиб, ғолиб бўлган хонандага автомобиль берилиши кўзда тутилган.

    Академияга кўп ўқувчи қабул қилинмайди, асосий урғу сифатга қаралади. Дарслар 2 октябрдан бошланади, дарсларга хорижий мутахассислар жалб қилинади.

    Овоз диапазони кенг, маҳорат эгалари Европа мамлакатларида таҳсил олиб қайтишади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates