Ёшлар репетиторга қатнаяпти. Мактабда нимани ўқитишган?

    Таълим 25 сентябр 2023 1627

    “Фарзандим 10 йил мактабда чет тили ўқиди. Нега биз яна пул сарфлаб, репититорга қатнашимиз керак?” Бу – ота-оналар қўядиган ҳақли бир савол. 

    Бугун чет тили ўқитувчилари мамлакатимиздаги умумий ўрта мактабларда энг кўп етишмаётган мутахассислардан биридир.

    Ҳозир Ўзбекистоннинг исталган шаҳри ёки тумани марказига бориб қарасангиз, ўнлаб, баъзан юзлаб ёшлар тўпланиб алланималарни қизғин муҳокама қилаётганига кўзингиз тушади. Кўпинча улар чет тилида гаплашаётган бўлади. Бу – сўнгги йилларда бутун мамлакат бўйлаб кенг ёйилган тенденция, яъни ёшлар ўртасида оммалашган хорижий тиллар ва IT-соҳасини ўрганиш ҳаракати натижасидир.

    Аввал биз билган дўконлар, фаст-фуд ошхоналари ўрнини турли-туман ўқув марказлари эгаллади. Албатта, жараённинг бундай кенг кўламга чиқиши ўз-ўзидан бўлмайди ва унга муҳим омиллар туртки берди:

    - давлат ёшларнинг хорижий тил ўрганиш харажатларини қоплаб бериш механизми орқали молиявий мотивация бермоқда;

    - IELTS ёки CEFR сертификатига эга бўлганлар олий таълимга қабулда катта устунликка эга бўлади;

    - худди шундай “қоғоз”ни қўлга киритган мактаб ўқитувчиларининг ойлиги Президент айтганидек минг долларгача етмоқда. Давлат ташкилотларидаги тил биладиган ходимлар маошига устама қўшиб берилишини ҳам айтиш керак.

    Яхши чет тили ўқитувчиси, сифатли ўқув материаллари етишмаслиги шароитида давлат айнан шу йўлни танлади. Яъни ўқув курслари фаолиятини рағбатлантириш, онлайн усулларни оммалаштириш каби ечимлар самара беришни бошлади.

    Биз бу ерда фақат ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш чораларини тилга олдик. Хорижий тилни мукаммал билган мутахассиснинг интернет орқали катта даромад олиши мумкинлиги, хизмат поғоналари бўйлаб кўтарилиш, кенг дунёқараш ва билимлар сари имкониятларнинг очилиши сингари бошқа “плюс”ларни санамадик.

    Ўзбекистонда бундай механизм Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига мувофиқ “Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш” бўйича давлат хизмати шаклида ишга туширилган.

    Ҳаммаси оддий: сиз бор билимингизни сарфлайсиз, меҳнат қиласиз ва IELTS (ёки унга тенг CEFR) тизими бўйича камида 6,5 баллни қўлга киритасиз. Давлат имтиҳон учун сарфлаган харажатингизни қоплаб беради. (British Councilнинг айни пайтдаги тарифлари бўйича 2 млн сўм атрофида). Қўшимчасига, агар абитуриент бўлсангиз, ана шу сертификат сизга ОТМ имтиҳонларида катта устунлик ҳам беради.

    Маълумотларга қараганда, бугунги кунга қадар (2023 йил 15 сентябр ҳолатига) 19 220 нафар ёшларга 33,3 млрд. сўм миқдоридаги маблағ компенсация қилиб берилди. (2023 йилнинг ўзида 14,7 млрд. сўм).

    Статистикага кўра, 15 тадан ортиқ хорижий тиллар бўйича “Youtube” платформасига жойлаштирилган видеодарсларнинг кўрилишлар сони 14 млндан ошиб кетди. “Ibrat academy” мобил иловаси орқали 220 мингдан ортиқ ёшлар рўйхатдан ўтган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates