Турар-жой биноларининг ертўлаларидан уй-жой сифатида фойдаланишнинг тартиби қандай?

    АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов бу борада батафсил маълумот берди.

    Тадбирда қайд этилишича, Бош лойиҳа институтлари томонидан 5,7,9,12 ва 16 қаватли турар жой биноларининг яримертўла қисмида яшаш хонадонларини жойлаштириш бўйича намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бу турдаги уй-жойлар лойиҳаларида замонавий энергия тежамкор қурилиш материалларидан кенг миқёсда фойдаланиш назарда тутилган.

    Энди савол туғилади. Янги қурилаётган турар жой биноларининг ярим ертўла яъни, (цокол) қаватларида қандай ҳолларда яшаш хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилади?

    Биринчи навбатда ерости сувлари ер сатҳидан 3 m ва ундан пастда бўлган ҳудудларда, шунингдек, ярим ертўла (цокол) қаватининг камида 1/3 қисми ер сатҳидан юқорида лойиҳалаштирилганда, ертўла хоналарининг полдан шифтгача бўлган баландлиги 2,4 метрдан кам бўлмаганда рухсат этилади.

    Қолаверса, горизонтал муҳандислик тизимлар яшаш хоналарини инобатга олган ҳолда жойлаштирилганда, хоналарнинг ташқи деворлари ва полларида иссиқлик ҳимояси таъминланганда, тегишли санитария қоида ва нормалари талаблари бажарилганда, яшаш хоналаридан тўғридан-тўғри ташқарига чиқувчи деразалар ўрнатилганда, ҳавонинг яхши айланиши таъминланганда яшаш хоналарини жойлаштириш мумкин.

    Шунингдек, ярим ертўла қаватидаги ошхона ва санитария хоналари канализация тизими, бинонинг умумий канализация тизими сатҳидан юқори жойлашганда ҳамда қайтарувчи клапан билан жиҳозланганда, таом тайёрлаш учун электр плиталардан фойдаланилганда, табиий ва суюлтирилган газларда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларда ҳамда портлаб ёниш хавфига эга бўлган бошқа моддалар ва материалларда ишловчи қурилма ва асбоб-ускуналар кўзда тутилмаганда ҳам рухсат берилши мумкин.

    Ярим ертўлада яшаш хонадонлари жойлаштирилганда қуйидаги эвакуация талаблари таъминланиши лозим. Яъни, кириш эшиклари ташқи томонга очилиши ҳамда ёнғин хавфи вужудга келганда одамларни эвакуация қилиш учун камида иккита тўғридан-тўғри ташқарига чиқувчи жойлари кўзда тутилиши керак.

    Қолаверса, хонадонлар фақатгина йўлак типида лойиҳалаштирилиши ҳамда квартирадан эвакуация чиқиш жойига биттадан кўп бўлмаган бурилиш орқали етиб борилишини таъминланиши ҳам зурур.

    Хонадоннинг чиқиш эшигидан энг узоқда жойлашган эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа 12 метрдан ошмаслиги, шунингдек, бинонинг юқори қаватлари билан ярим ертўла қаватлари зина катаклари тўғридан-тўғри боғланмаслиги, ҳар бир хонадон авария чиқиш жойлари билан таъминланиши ва бу чиқиш жойлари одамларни қутқаришга тўсқинлик қилувчи воситалар билан тўсилмаслиги лозим.

    Ярим ертўла қаватида жойлашган хонадонларнинг фойдали ва яшаш майдонлари лойиҳаларда 0,5 коэффициент билан ҳисобга олиниши ҳам қатъий белгиланган.

    Шу ўринда Кўп квартирали турар-жой уйларнинг ички туташтириб қурилган хоналарида, шунингдек ертўла ва ярим ертўла қаватларида қуйидагиларни жойлаштиришга йўл қўйилмаслигини ҳам айтиб ўтмоқчиман.

    Яъни, уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек соат 23.00 дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, барлар, кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек газ баллон, кимё воситалари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда портлаб ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконларни ташкил қилишга йўл қўйилмайди.

    Ишлаб чиқаришида тез ёнувчи моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари, 10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари, ҳаммомлар ва сауналар, алоқа тармоқ станциялари, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф, жамоат ҳожатхоналари, маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари, саноат корхоналари фаолиятининг барча турлари, уй ҳайвонлари ва паррандалар боқишга ёки кўпайтиришга мўлжалланган жойлар ташкил қилишга рухсат этилмайди.

    Жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиҳа асосида қурилган гаражлар бундан мустасно), яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш ҳам мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

    Турар жой биносида ҳамда унинг томи ва конструкцияларида жамоат аҳамиятига эга бўлган бинога хизмат кўрсатишга мўлжалланмаган, ўзидан зарарли моддалар ажратувчи, шовқин ва вибрация ҳосил қилувчи, ёмон таъсир кўрсатувчи нурланиш манбаи бўлган қурилмаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

    Ушбу шаҳарсозлик норма қоидаларига мувофиқ турар жой биноларида жойлаштириладиган штатли ускуналар бундан мустасно ҳисобланади.

    Яшашга мўлжалланган ҳамда техник қаватларда ва чордоқларда кўчма ёки бошқача радиоалоқа база станциялари ҳамда бошқа радиоузатувчи қурилмаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

    Яна бир жиҳат. Яшашга мўлжалланмаган жамоатчилик ва маъмурий-хизматчилик хоналарида Шаҳарсозлик норма қоидаларига мувофиқ автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабарлаш ва автоматик ўт ўчириш кўзда тутилиши керак.

    Мавжуд турар жой биноларининг техник тагхоналари, ертўла ва ярим ертўла қаватларида маиший хизмат қўрсатиш корхоналари, хусусий бизнес устахоналари ва тадбиркорлик фаолияти объектлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштирилиши мумкин.

    Бунда кўп квартирали уйнинг ертўласида қуйидагиларнинг жойлаштирилишига йўл қўйилади.

    Яъни озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, сартарошхоналар, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье), умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, банк хизматлари кўрсатиш ташкилотлари, алоқа хизматлари кўрсатиш ташкилотлари ва курьерлик фаолияти, газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш дўконлари, рассомчилик ва ҳайкалтарошлик устахоналари, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари, видео ва фотосуратга олиш ҳамда компьютер хизматлари, таржима ва таҳрир хизматлари, дизайн, чизмачилик-графика ташкилотлари, кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш ташкилотлари, риэлторлик ташкилотлари, газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш устахоналари, жисмоний тарбия ва спорт муассасалари, давлат ташкилотлари, суғурта ташкилотларига рухсат берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates