Уч мингга яқин янги иш ўрнларии яратишлиш арафасида

    Тошкент вилоятининг Қибрай туманида, янги корхоналарни ишга тушириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширлмоқда.

    Туманда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 11 та лойиҳа доирасида 11 миллион 182 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри Буюк Британия, Филиппин, Жанубий Корея, Хитой, Туркия ва Италия давлатларидан инвестициялар ўзлаштирилди.

    Шунингдек, умумий қиймати 4 триллион 704 миллиард 953 миллион сўм ўзлаштирилиши ҳисобига 60 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Унинг натижасида 3 мингга яқин янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Сўнгги 6 ой давомида умумий қиймати 782 миллиард 550 миллион сўм ўзлаштирилиши ҳисобига 12 та лойиҳа ишга тушиши натижасида 790 та янги иш ўрнлари яратилди.

    Жумладан, "MS-Barer Textile" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг умумий қиймати 62 миллион АҚШ доллар бўлган “тўқимачилик ва махсус кийимлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди ва 400 га яқин фуқаролар иш билан таъминланди. Шунингдек,“EURASIA BOTTLERS” МЧЖнинг умумий қиймати 4 миллион еврога тенг бўлган “Салқин ичимликлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга тушиши туфайли эса 80 та ва "Perfect textile company" МЧЖда эса умумий қиймати 4 миллиард сўм бўлган тирикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳасининг ишга тушиши натижасида 200 та янги иш ўрни яратилди.

    Йил якунигача, Салар ҳудудида "АKSA ENERJI TASHKENT" МЧЖ томонидан қуввати соатига 240 МВт ва "CENERGO" МЧЖ томонидан 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциялари ва филиппинлик сармоядорларнинг "Liwayway Food" МЧЖ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонасини ишга тушириш орқали 700 нафарга янги иш ўрни яратишкўзда тутилмоқда.

    Элбек Шойим,

    Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ходими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates