Мисол учун, меҳмонхона фаолиятини сертификатлаш билан аккредитацияси бор барча корхоналар шуғулланиши мумкин бўлади.
Ёки, Қурилиш вазирлигидаги «Шаффоф қурилиш» тизими орқали тендер савдолари учун ҳужжатларни фақат вазирлик қошидаги консалтинг марказлари тайёрлаб бераяпти.
Энди, 1 октябрдан худди Тадбиркорлик рейтинги каби «Шаффоф қурилиш» тизимини тадбиркорларни ўзи юритади. Консалтинг марказлари функциялари тўлиқ хусусий секторга ўтказилади.
Президент тадбиркорлар таклиф берса, давлат идоралари кўрсатаётган бошқа хизматларни ҳам хусусий секторга беришга тайёрлигини билдирди.