Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул бугун — 20 июнь куни соат 09:00 дан бошланди.
Агар фуқароларда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, cалл-марказнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари ёки Телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали жавоб олиши мумкин.








