баннер
12 апр 2025
19:15

    Ўзбекистон Президенти Россия билан қурилиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Марат Хуснуллин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Ҳукумати Раиси Михаил Мишустиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

    Россия етакчисининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни, шу жумладан қурилиш тармоғида ва ҳудудларни ривожлантириш соҳасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Қурилиш соҳасида кенг кўламли кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат ташкилотлари ва компаниялари иштирокида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, қурилиш материаллари ва ускуналар етказиб бериш шундай лойиҳалар жумласидан.

    Улушли қурилиш, лойиҳалаштириш, экспертиза, рақамлаштириш ва давлат харидларини амалга ошириш бўйича тажриба алмашишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech