баннер
21 мар 2025
22:27

    10 нафар вояга етмаган бола Қозоғистондан Ватанга қайтарилади

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари хорижда ота-она қарамоғисиз қолган болаларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида хизмат сафари билан Қозоғистонга жўнаб кетди.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хабар беришича, ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар, хусусан, Атирау шаҳрида 1 нафар, Олмаота шаҳрида 8 нафар ва Манғистау шаҳрида 1 нафар бола давлат ёрдамига муҳтож бўлиб, ишчи гуруҳ вакиллари томонидан уларни ўз оилалари бағрига қайтариш режалаштирилган.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази қайтарилаётган болаларнинг оилавий муҳитга қайтиши учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ИИВ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хорижда қийин вазиятга тушган болаларни Ватанга қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech