Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга жами 5,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Уларнинг сафар мақсадлари қуйидагича:
қариндошларни йўқлаш — 4 млн 652,6 минг киши;
бўш вақт ва дам олиш — 659,9 минг киши;
хизмат юзасидан — 115,9 минг киши;
даволаниш — 50,3 минг киши;
тижорат — 51,9 минг киши;
ўқиш мақсадида — 14,7 минг киши.
Аввалроқ Ўзбекистонга 7 ойда дам олиш мақсадида қанча турист келгани очиқланган эди. 2023 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрганди.
Шундан 397,3 минг нафари дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Ўзбекистонга 7 ойда энг кўп дам олиш мақсадида ташриф буюрган давлат фуқаролари Россия (137,2 минг нафар)га тўғри келган.