10 ёшли ўғлини қўшни бола билан уриштирган фуқаро жавобгарликка тортилиши мумкин

    Ижтимоий тармоқларда «Ота ўз фарзандини бошқа бола билан уриштириб, у болани калтаклади» сарлавҳаси остида видео тарқалди.

    Болалар омбудсмани ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 март куни Учтепа туманида 2014 йилда туғилган Т.М. қўшниси 2014 йилда туғилган Х.К. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида уришиб турган вақтида Т.М. нинг отаси Э.М. уларни ўзаро жанжалини кузатиб, болаларни ажратиш ўрнига аксинча, ўғли Т.М. га қўшниси Х.К. ни уришига имкон яратган ва ўзи ҳам уришга кўмаклашиб, болалар бир-бирини калтаклашига шароит яратган ва жанжални давом эттиришга ўғлини мажбур қилган.

    Аниқланишича, вояга етмаган Т.М. ва Х.К. лар ўзаро жанжал натижасида бирон бир тан жароҳати олмаган ва тиббий муолажа олиш учун тиббий муассасага мурожаат этиш зарурати бўлмаган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, боланинг отаси Э.М. нинг бундай ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жавобгарликка тортиш масаласи ўрганилмоқда.

    Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates